Mahalliy
Today

📍Қарши даъво бериш хусусида...

📍Қарши даъво бериш хусусида...
🔹Қарши даъво - процесснинг бир томонини (жавобгарнинг) бошқасига (даъвогарга) қарши даъвогар томонидан дастлаб жавобгарга қўйилган даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун қўядиган мустақил даъвоси.

Яъни, Сиз жавобгарсиз ва ўз манфаатларингизни ҳимоя қилиш мақсадида даъвогарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабнома билан қарши даъво киритиш ҳуқуқига эгасиз.

❗️Суд томонидан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар, жавобгар дастлабки даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли.

Қарши даъво судловга тегишлилигидан қатъи назар, дастлабки даъво кўрилаётган жойдаги судда тақдим этилади.